UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  0 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  1 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  2 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  10 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  15 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  2 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  1 00:17Шешко Каррингтонда  2

Анвар Солиев: “Бутсани михга илиш вақти келди” Янгиликлар

Анвар Солиев: “Бутсани михга илиш вақти келди”

Пойтахтимизда ОФКнинг футбол мураббийлари учун ташкил этилган ўқув курслари “С” лицензияси учун ўтказилиб, унда ҳали майдондаги профессионал фаолиятини давом эттираётган бир неча нафар футболчилар ҳам иштирок этишди.

Улар орасида Анвар Солиев, Бахтиёр Қамбаралиев, Ботир Қораев, Асрор Алиқулов каби кўзга кўринган футболчилар ҳам бор эди. “С” гувоҳномаси мураббийликдаги илк поғона бўлиб, уни қўлга киритмай туриб, “B”, “А” ва кейинчалик ПРО лицензияларига ўқиб бўлмайди. Ўқув курсларига одатдагидек ОФК инструктори Ислом Аҳмедов раҳбарлик қилди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилди. Бўлажак мураббийлар ҳам назарий, ҳам амалий машғулотларда қатнашишди. Биз ушбу ўқув курсининг сўнгги куни иштирокчилардан интервью олдик. Дастлаб, “Пахтакор” ҳужумчиси, ўзига хос рекордлар соҳиби Анвар Солиевнинг фикрлари билан қизиқдик.


- Анвар ака, ўқув курслари қандай ўтди? Ўқув жараёни маъқул келдими?
- Албатта, ўқув курслари нафақат менга, балки бошқа иштирокчиларга ҳам бирдек маъқул келди. Жуда ҳам қизиқарли жараён экан. Назарий дарсларда олган сабоқларимизни амалий машғулотларда янада мустаҳкамладик. Ўқув-машғулот жараёни янгича услубда ташкил этилди. Ўйин эпизодларини таҳлил қилдик. Энди бу мураббийликнинг илк поғонаси бўлгани учун йўриқчиларга саволларимиз кўп бўлди. Мана секин-аста мураббийлик фаолиятимиз ҳам бошланяпти. Йиллар жуда тез ўтиб кетди. Куни кеча футболдаги илк қадамларимиз қўйилганди. Мана бугун фаолиятни якунлаш арафасида турибмиз.

- Мураббийлик касби қийин эканми?
- Ҳар ҳолда мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Майдондаги футболчиларга, қолаверса, натижага жавобгар шахс бўласиз. Фаолиятим давомида кўплаб тажрибали мураббийлар қўл остида ўйнадим. Улардан ўзим учун кўп нарса олганман. Ўйлайманки, бир кун келиб мураббийлик фаолиятим бошланганида бу ўрганганларим ас қотади.


- Футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпсиз?
- Биласизми, уч йилдан бери шу ҳақида ўйлайман. Лекин ҳар сафар чемпионат бошланишига саноқли кунлар қолганида клублар таклифлар бўлади. Футболни азбаройи яхши кўрганимдан футболчилик фаолиятимни якунлашга ботина олмайман.

- Янги мавсумда ҳам шундай бўладими?
- Йўқ, менимча бундай бўлмаса керак (кулади).

- Балки, бу йил “Пахтакор” билан яна бир бор чемпионлик шохсупасига кўтарилиб, кейин фаолиятингизни якунларсиз?
- Ўзим ҳам шу ҳақида ўйлаб турибман. Катта эҳтимол билан, бу йил профессионал футболчилик фаолиятимдаги сўнгги мавсум бўлади. Чемпионат якунланиши билан бутсаларимни михга иламан. Лекин фахрийлар учун футбол ўйнашда давом этаман.


- Чемпионлик учун яхшигина имконият юзага келганди. Лекин “Локомотив”ни анча яқинлаштириб олдинглар.
- Футбол шуниси билан ҳам қизиқ. Олдинда бизни жуда ҳам қизиқарли ўйинлар кутиб турибди. “Насаф”га қарши ўтказиладиган ўйин кўп нарсани ҳал қилади. Кейин аутсайдерлар билан бўлиб ўтадиган учрашувлар ҳам осон кечмайди. Олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган жамоалардан ҳар қандай “сюрприз”ни кутиш мумкин. Шундай бўлсада, чемпионлик масаласи ўз қўлимизда. Қолган ўйинларга бор кучимизни сарфлаб, якунда чемпионлик унвонини ўзимизда сақлаб қолиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика