UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  0 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  1 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  5 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  1 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  5 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  4 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  4 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  5

Анвар Ҳожимирзаев: "Янги мавсумда совринли ўринлар учун курашамиз" Янгиликлар

Анвар Ҳожимирзаев: "Янги мавсумда совринли ўринлар учун курашамиз"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК – "Динамо" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Анвар Ҳожимирзаев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Менимча, ёмон ўйин бўлмади. Мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаш учун узоқ масофани босиб ўтишди. Улардан миннатдормиз. Биз бугун боримизни бердик, аммо натижада шундай бўлиши керак экан. Бир очкони қўлга киритдик. Ўз уйимизда бўлиб ўтадиган кейинги ўйинга янада яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.

- "Динамо"нинг жорий мавсумдаги стартини қандай баҳолайсиз? "Динамо" дастлабки тўрт баҳсда иккита дуранг ва шунча ғалаба қайд этди...

- Чемпионатни ёмон бошламадик. Бундан ҳам яхшироқ бўлиши мумкин эди. Масалан, бугун бир нечта вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Бундан-да яхшироқ ва юқорироқ натижалар қайд этишга интиламиз.

- "Динамо" ўтган мавсумда анча ҳужумкор ва ёрқин ўйин кўрсатишига қарамай, жамоа мусобақа жадвалининг ўртасида қолиб кетган эди. Ўзбекистон Кубогида эса жамоа ўз иштирокини гуруҳ босқичидаёқ якунлаган эди. "Динамо"нинг янги мавсумдаги мақсадлари қандай? Апрель ойида Кубок баҳслари старт олади...

- Янги мавсумда совринли ўринлар учун курашамиз. Насиб қилса, Кубок баҳсларида чемпионликни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика