UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33"Милан" — "Комо". Таркиблар маълум  0 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  49 21:25"Динамо" - "Машъал" 1:0 (Матнли трансляция)  3 21:20Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  1 20:55Илёс Зейтуллаев: "Барчамиз "Бунёдкор"ни аввалги даражасига қайтариш йўлида ишлаяпмиз"  1 20:37Холанд АПЛ рекордини ўрнатди  1 20:37АПЛ. "Манчестер Сити" - "Брайтон" 2:2 (матнли трансляция)  21 20:17"Барселона" Ямал бўйича қарор қабул қилди  0 19:53Луис Качоррининг дубли «Бунёдкор»га ғалаба тақдим этди  11 17:54Жим Рэтклифф: "Агар муваффақиятсизликка учрасам, "МЮ"дан кетаман"  4 17:50Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун қайдномаси маълум  17 16:55Хамес Родригес Аргентина 2024 йилги Америка Кубоги финалида ҳакамлар ёрдами билан ғалаба қозонди деб ҳисоблайди  17 16:34Ван Бастен Альвареснинг пенальтиси ҳақида: "У тўпга бир марта тегди. УЕФА ўзгартиришлар киритиши шарт"  24 15:12Испанияга қарши баҳс учун Нидерландия терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  2

Анвар Ғофуров: "Мураббийлар штабида Зейтуллаевнинг пайдо бўлиши? Мақсадимиз – "Бунёдкор"ни юқорига кўтариш" Янгиликлар

Анвар Ғофуров: "Мураббийлар штабида Зейтуллаевнинг пайдо бўлиши? Мақсадимиз – "Бунёдкор"ни юқорига кўтариш"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи биринчи туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Шўртан" учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Ғофуров фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кўрганингиздек қийин ўйин бўлди. Рақиб яхши ҳимояланди. Биринчи бўлимдан сўнг кўрсатмаларни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Тезроқ паслар билан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб беришни айтгандик. Рақиб яхши тайёргарлик кўрган экан. Мақсадига эришди. Яна бу сафар ҳам учинчи зонада муаммоимиз бўляпти. Биз янада кўпроқ имконият яратишимиз зарур. Биринчи бўлимда ўртадан ҳужумларни олиб бордик. Қанотлардан ёриб ўтиш кераклигини таъкидлагандик. Уларнинг тактикаси қарши ҳужумда вазиятни кутиш эди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Балки футболчилар кўрсатмаларни охиригача тушунишмагандир. Ишлашимиз учун кўпроқ вақт керак. Бир деганда ўхшамайди. Тўпни назорат қиляпмиз. Охирги вазиятда совуққонлик етишмаяпти Бу ўйинга бироз юклама билан тушдик. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ ҳаракат қиламиз. Қолаверса, омад ҳам керак" - дейди Анвар Ғофуров

- Бугун таркибда ротацияларга қўл урдингиз. Лекин кўриниб турибдики ротация қилиш учун ресурслар етарли эмас. Улар ўйинга тайёр эмасдек кўринди. Бу борада қарорингиз қанчалик тўғри бўлди?

- Барибир ҳар бир футболчига имконият беришимиз лозим. Биз яхши бўлиши тарафдоримиз. Бу ўйинларда имкон бермасак, қачон берамиз? Лекин майдонда 11 та жой бор. Йигитлар буни тўғри қабул қилиши керак. Биз ҳам уларга имконият беришга ҳаракат қиламиз. Аммо бизга натижа зарур деб ўйлайман.

- Ярим ҳимоячиларнинг ҳаракатини қандай баҳолайсиз? Ҳисоб 0:0, лекин ярим ҳимоячилар майдонда пиёда юрибди. Бунинг натижасида ҳужумчиларда ҳам вазият бўлаётгани йўқ...

- Тўғри. Биринчи бўлимда яққол орқада ўйнайдиган Фране Чиряк ва Амир Тўрақулов бор эди. Иккинчи бўлимда Чирякнинг ўрнига тезкор Билол Тўплиевни туширдик. У юқорироқда ўйнай олади. Тўпни қабул қилиб, яхши вазиятлар яратиши мумкин. Бизга тезлик керак эди. Бу тезликни Умид Султонов беради деган мақсадда уни қўйдик.  

- Илёс Зейтуллаев мураббийлар штабида пайдо бўлди. Сўнгги 3 кунда бу ҳақида кўп гапирилди. Унинг жамоага жалб қилиниши кимнинг қарори?

- Саволингиз ноўрин деб ўйлайман. Бирлашган ҳолда "Бунёдкор"га ёрдам бериш истагидамиз. Мақсадимиз – ягона. Барчамиз жамоага кўмак берган ҳолда юқори ўринларга олиб чиқишни кўзлаганмиз.

- Ўз вақтида энг яхши тўпурарларга қарши ўйнагансиз. Ҳозирги маҳаллий ҳужумчиларга нима етишмаяпти?

- Замон шундай. Ҳар бир тўпурар ўзини кўрсатса, хориждан таклиф тайёр. Сергеев, Абдихолиқов ва ҳоказо. Бизда иқтидорли яхши ҳужумчилар бор. Жамоаларнинг мақсадлари катта. Имкониятларига қараб хориждан яхши савиядаги ҳужумчилар олиб келишлари керак

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика