UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12Конференциялар лигаси. "Челси" - "Копенгаген" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 00:06Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Реал Сосьедад" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  2 23:17Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Риёд" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:41Асрор Ғофуров собиқ жамоасига қайтди  3 22:20Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини тахмин қилди  30 21:50Европа лигаси. "Атлетик" - "Рома". Асосий таркиблар маълум!  42 21:38ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:12УЕФА Альварес вазияти бўйича баёнот берди  26 20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  5 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  11 19:59Мбаппе Франция термасига қайтмоқда  8 19:35"Рома" собиқ футболчиси: "Асосий таркибда Шомуродов эмас, Довбик ўйнаши керак"  32 19:00Киммих "Бавария" билан шартномасини узайтирди  1

Анвар Ғофуров: "Бугунги дуранг биз тўғри йўналиш танлаганимизни исботлади" Янгиликлар

Анвар Ғофуров: "Бугунги дуранг биз тўғри йўналиш танлаганимизни исботлади"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун жуда кучли рақибга қарши ўйнадик ва қийин Ўйин ўтказдик. Учрашувга тайёргарлик кўриш учун вақт етарли эмас эди. Имкон қадар тайёргарлик кўрдик. Бугунги учрашувда қайд этилган натижа мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Энди шундай услубда ўйнаймиз. Бугунги натижа футболчиларнинг меҳнати. Бугун омадимиз бизга кулиб боқди.

- "Навбаҳор" каби жуда кучли жамоага қарши тайёргарлик кўриш қанчалик қийин бўлди?

- Ўйиндан олдин бир нечта режа бор эди ва биз "А" план бўйича ўйнадик. Ўйин якунланаётган вақтида биз мағлуб бўлаётган эдик ва биз қандай ҳисобда мағлуб бўлишимиз фарқи йўқ эди. Қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъий назар мағлубият барибир мағлубият. Биз шу сабабли ҳужумга ўтишни бошладик. Футболчилар яхши ўйин намойиш этишди.

- Бугун жамоангиз дастлабки очкони қўлга киритди. Бугунги ўйиндаги ижобий натижа футболчиларга қандай таъсир қилади. Кейинги учрашувларда қандай жамоани кўрамиз?

- 90 дақиқа давомида яхши ўйин намойиш этмаган бўлсак ҳам, натижа биз учун ижобий бўлди. Рақибимиз жуда кучли эди, таркиб томонлама ҳам ва мураббийлар томонлама ҳам.

- Жамоадаги янги легионерланинг қисмати қандай кечади?

- Ҳар бир футболчи жамоага кераклигини машғулотларда ва ўйинларда исботлаши керак. Барча футболчиларга имконият берамиз. 25та футболчимиз бор. Бугун эса янги футболчиларга имконият бердим ва легионерларга шу ўйинни давом эттириш кераклигини айтдим. Услубимизни рақибдан келиб чиқиб бироз ўзгартиришимиз мумкин.

- Дастлабки турлардаги иккита мағлубиятдан кейинги бугунги дуранг бу ажойиб натижа. Ажойиб натижа қайд этдингиз, аммо сизда эмоциялар кўринмаяпти. Бундай натижадан кейин нималарни ҳис этмоқдасиз?

- Ўзимдан ўтганини ўзим билан. Ўйиндан олдин нималар бўлганини ўзим биламан, ўйин давомида ҳам кўп ҳиссиётлар бор эди. Эмоциялар жуда кўп. Бугунги дуранг биз тўғри йўлда эканлигимизни кўрсатиб берди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика