UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  2 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  14 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  21 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  235 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  7 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53

Анвар Бердиев: "Зоиров билан юзага келган вазиятда карточка бўлмаса, демак мен футболни тушунмас эканман" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Зоиров билан юзага келган вазиятда карточка бўлмаса, демак мен футболни тушунмас эканман"

Про-лига 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қизил карточкадан кейин меҳмонларда имкониятлар кўпайиб кетди. Голдан сўнг ҳам ҳисобни тенглаштришга интилдик. Бироқ, кўп вазиятларда омад юз ўгирди.

- Ҳожиакбар Юнусовни четлатилишига муносабатингиз қандай?

- Вазиятга ҳайрон қолдим. Юнусовга берилган вазият қизил бўлса, Зоировда жарима майдони ичкарисида юзага келган холатда карточка бўлмаса, демак мен футболда ҳеч нарсани тушунмас эканман. Вазиятни кўриб чиқиш керак, тўп учун кураш бўлди, қизил берадиган вазият эмасди.

- Муҳриддин Зоировга қўполлик ишлатилганда жарима майдони ичкарисида эди деб ҳисоблайсизми?

- Вазиятни кўриб чиқишим керак. Мен айтмоқчи бўлганим Юнусовнинг вазиятида қизил бор, Зоировдаги холатда карточка йўқ. Очиғи, ушбу холатлар учун ҳакамнинг қароридан ҳайронман. 

- Биринчи бўлим сўнгида "Хоразм" мураббийлар штаби вакили билан тортишиб кетдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бизнинг футболчилардан бири улар билан тортишиб қолган. Шу боис мен вазиятни тинчлантиришга уриндим. Асабийлик холати йўқ эди.

- "Шўртан" нега битта ҳужумчи билан ўйнади?

- Эътибор қаратган бўлсангиз, дастлаб икки ҳужумчи билан ўйнадик. Бекзод Сувонов, Муҳриддин Зоировлар ҳужумда эди. 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг Бекзод Сувонов орқароқда ўйнашига тўғри келди. Иккинчи бўлимда Зафар Полвоновни чиқардик.

- "Хоразм"нинг мусобақа жадвалидаги ўрни хотиржамликка берилишга сабаб бўлдими?

- Йўқ, бунақа деб айтмаган бўлардим. Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Жамоалар ҳар бир очко учун жиддий курашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика