Анвар Бердиев: "Про-лигани 5-ўринда тугатган клубда ҳам Суперлигага чиқиш имконияти сақланиб қолади"
09 авг 2023 21:40
Янгиликлар
Анвар Бердиев: "Про-лигани 5-ўринда тугатган клубда ҳам Суперлигага чиқиш имконияти сақланиб қолади"
Ўйин ҳақида
- Жуда қийин ўйин бўлди. "Ғиждувон" бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Ўйин давомида ғалабага эрта ишониб қолганимиз сабаб гол ўтказиб юбордик. Шу боис сўнги дақиқалар қийин ўтди. Жамоамиз аъзолари ва мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман.
- Ҳужумчиларнинг ҳаракати сизни қониқтирдими?
- Ҳужумчилар олдинги чизиқда тўпни қабул қилганидан сўнг ҳеч бўлмаганда битта ҳимоячини алдаб ўтиши керак. Агар ўтолмаса, уни ҳужумчи дейиш қийин. Ҳужумчи жарима майдони ичида тўпни олдими, бериш керакмас, вазиятини пойлаб гол уриш керак.
- Муҳриддин Зоиров жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади...
- Ўша вазиятда барча кўрди, дарвозабон олдинга чиқиб кетганди. Тўпни унинг устидан ошириб ташлаб қўйилса бўларди. Бу ерда айтишга осон, ўйин ҳарорати бошқа масала. Ҳужумчи тўғри қарор қабул қилиши керак. Хатолар устида ишлаймиз.
- Мавсум охирида Суперлига йўлланмасини қўлга киритишингизга ишонаяпсизми?
- Буни унутмаслик керак, бу йилги мавсумда Про-лигани 5-ўринда тугатган жамоада ҳам Суперлигага чиқиш имконияти сақланиб қолади. Регламентда шунақа. Биз озгина имкониятдан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
- Ғузордаги ўйинларни кечки вақтларга қўйилиши мумкинми? Бунга нима халал бермоқда?
- Бу ҳақида менинг хабарим йўқ. Бундан буёғига об-ҳаво салқинлаб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар