UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  93 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Анвар Бердиев: "Оқ-тепа"га қарши ўйинлар ҳар доим қийин бўлган" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Оқ-тепа"га қарши ўйинлар ҳар доим қийин бўлган"

ПРО-Лига 17-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқ-тепа" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Анвар ака, дастлаб бугунги учрашув ҳақида ўз фикрларингизни билдириб ўтсангиз...
- "Оқ-тепа"га қарши ўйинлар жамоамизга ҳар доим қийинчилик туғдирган. Бугун ҳам қийин учрашув бўлишини билардик. Ўйинга доимгидек тайёргарлик кўрдик. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман, улар сўнги дақиқаларгача курашиб ғалабани қўлга киритишди.

Бугун ПРО-Лиганинг жорий мавсумида ўз майдонимиздаги сўнги учрашувни ўтказдик. Хабаринглар бор, навбатдаги 3 та турни сафарда ўтказамиз. Бугун жамоамиз футболчилари ҳам шуни ҳис қилган холган майдонга тушишди. Қийин ўйин бўлди, лекин якунда ғалаба қозондик. Бугунги натижамиздан хурсандман.

- "Истиқлол" таркибида ёшларга кўпроқ имконият берилмоқда. Натижа қайд этишда бу холат жамоа зарарига ишлаётгани йўқми?

- Ёшларга ҳам қачондир имконият бериш керак. Улар ўз имкониятини, вақтини кутиб туришибди. Мана бугун ёш футболчимиз Раҳматилло Ўктамов сўнги дақиқаларда гол уриб жамоамизга ғалаба олиб келди. Афсуски, юқори тўртликка киролмадик, лекин энди қуйи тўртликда муносиб иштирок этмоқчимиз. Мен жамоамиз сафида ёш футболчиларнинг тобора кучайиб бораётганидан хурсандман. Буни "Истиқлол" жамоасининг ютуғи деб ҳисобласа бўлади.

- Раҳматилло Ўктамов "Оқ-тепа"га қарши сафар учрашувида ҳам сўнги дақиқаларда гол уриб жамоа ғалабасини таъминлаганди. Бугун ҳам айнан ўша футболчи сўнги дақиқаларда гол киритди ва "Истиқлол" ғалаба қозонди...

- Бу футбол, қаердадир 1-дақиқада гол уриш мумкин, бошқа жойда 90-дақиқадан кейин гол уриш мумкин. Мен шогирдларимга доим таъкидлайман, ҳакам ҳуштаги чалиниб бошланганидан то якуний ҳуштаккача ўйнаш керак. Фарқи йўқ, 1-дақиқада гол бўладими, 60-дақиқадами, балки 90-дақиқада гол бўлиши мумкин. Бу футбол, ҳар доим охиригача бориш керак.

- Айтмоқчийдимки, Ўктамов учун қайсидир маънода "Оқ-тепа"га тўп киритиш қулайроқмикан?

- Энди футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Қайсидир жамоа ўша футболчи учун омадли бўлиб қолади ва голлар уриши мумкин.

- Жамоа бош мураббийи сифатида "Истиқлол" таркибидаги қайси футболчиларни турли ёшдаги терма жамоаларимизга тавсия этган бўлардингиз?

- Қайсидир футболчи терма жамоа мураббийининг услубига мос тушади, яна кимдир эса ўша ўйин услубига мос келмаслиги мумкин. Биз бу борада терма жамоалар мураббийлари билан гаплашганмиз, тавсия этган футболчилар бор. Улар ушбу футболчиларнинг ўйинларини кузатиб боришмоқда.

- Масалан жамоанинг ёш футболчиси Хушнуд Бозоров ёшлар терма жамоасига жалб этилса, ўйнаб кета оладими?

- Албатта ўйнаб кета олади. Мана ПРО-Лига ўйнаяптику. Ҳеч нарсага осонлик билан эришиб бўлмайди. Ўз устида ишласа, меҳнат қилса ҳар қандай натижани қайд этиши мумкин.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика