UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  3 17:49ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Ҳалдия" (матнли трансляция)  17 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  3 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  6 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  30 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  4 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  6 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  22 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  1

Анвар Бердиев: "Олдин футболда ҳужумкор ўйин ва шижоат бўларди. Ҳозир ютқазмасликни ўйлашяпти" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Олдин футболда ҳужумкор ўйин ва шижоат бўларди. Ҳозир ютқазмасликни ўйлашяпти"

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.


"Бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсак, ажойиб беллашув бўлди. Футболчиларим ўйлаган режаларни, вазифаларни бажаришга ҳаракат қилишди. Ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Дуранг адолатли натижа" - дейди Анвар Бердиев.

- "Шўртан" тактик жиҳатдан жуда тўғри ҳаракат қилди. Чуқур ҳимоялангани йўқ. Олдинга чиқиб рақибни кутиб олди. Айнан бугун жамоа тактик танлов эвазига очко қўлга киритдими?

- Рақиб яхши паслар билан ўйнайди. "Бунёдкор"га эркинлик берсак бўлмасди. Бугун рақибдан келиб чиқиб 2 та ҳужумчи билан ўйнадик. Ўйлайманки, биз танлаган тактика оз бўлсада ўзини оқлади. 

- Иккинчи бўлимда қарши ҳужумда вазиятлар яратди. "Бунёдкор" темпни оширганига қарамай "Шўртан" услубни ўзгартирмади ва рақибга мослашиб олди...

- Футболчиларимизда чарчоқ сезилиб қолди. Шунинг ҳисобига "Бунёдкор" кўпроқ ҳужум уюштирди. Худога шукурки, ҳимоячиларимиз ўз ишларини аъло даражада уддалади. Футболда бир жамоа ҳужумни кучайтирса, иккинчи жамоа пассив кўринади. "Бунёдкор"га Суперлигада омад тилайман. 

- Шерзод Абдураимов ва Шерали Жўраев билан хайрлашилди. Жамоада ўйинида тушунарсиз вазиятлар бўлди. Бу ички муҳитга таъсир қилмадими?

- Улар билан ака-укадек хайрлашдик. Қатъий қарор қабул қилмасак бўлмасди. Бу қолганларга дарс бўлиши керак. Футболчи ҳар қандай ҳолатда ўзини тута билиши лозим. Бу икки футболчига омад тилайман. Биз ишлашда давом этамиз. 

- Битта вазиятда ҳужумчингизга эътироз билдирдингиз. Ўзбек футболида сўнгги 5 йилликдаги ҳужумчилар муаммосининг сабаби нимада? Тўпурарларда ҳам ҳужумчилар йўқ...

-  Машғулотда ҳам ишлаяпмиз. Кўп ўйинларда анча вазиятлар яратмоқдамиз. Лекин голга айлантира олаётганимиз йўқ. Ҳужумчи ҳар доим олдинга очилишга ҳаракат қилиши керак. Ҳужумчи бир ҳимоячини алдаб ўта олмаса, уни ҳужумчиликка лойиқ ҳисобламайман. Ўша вазиятда жаҳлим чиқди. Бизнинг ўйинчимиз аутни узоққа отади. У ерда бирга-бир вазиятга қочиб кетса бўларди. Ёш иқтидорлар бор. Уларга эркинлик яратиб беришимиз керак. Ҳозир футболда ҳимоявий ўйинга кўп гувоҳ бўляпмиз. Шунинг учун ҳужумчилар кўринмаяпти. 

- Ҳимоявий футбол ўзбек футболининг қонига сингиб бўлдими? Айнан бундай услубда олдинги чизиқдаги креатив футболчилар бор салоҳиятини кўрсата олмаяпти...

- Кўряпсиз, кўп жамоаларда мураббийларга ишонч билдириш, натижани кутишни кўрмаяпмиз. 2 та турдан сўнг мураббийни ўзгартирмоқда. Жамоалар майдонга чиқишдан аввал биринчи галда ютқазмасликни ўйлаяпти. Олдин ҳужумкор футболда қандайдир шижоат бўларди. Ҳеч кимни ҳафа қилмоқчи эмасман, ҳозир шу нарса кўринмаяпти. "Шўртан" билан бунинг устида ишлаймиз. Ҳар доим ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика