UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  124 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  7 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  16 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1

Анвар Бердиев: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан"

ПРО-Лига 7-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқ-тепа" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





"Бугун тенг кучга эга икки жамоа ўртасида қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Жамоамиз футболчилари биринчи бўлимда юзага келган яққол вазиятлардан фойдалана олишмади. Биласизми, биринчи бўлимнинг ўзида 4-5 та голли вазиятларни йўққа чиқардик. Мураббий сифатида бугунги натижа учун барча айбни ўз зиммамга оламан.

Ҳар доим айтганман, вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсаяпмиз. Бугун ҳам кўрганингиздек, ўзимизда юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда бошқа ўйин бўларди.

Мўйдин Мамазулумов нега асосий таркибда тушмади? Энди эътибор берган бўлсангиз Мамазулумов аввалги ўйинларимизда заҳирадан майдонга тушиб ўйинимизни кучайтирган. Айнан у гол киритган учрашувларимизда заҳирадан ўйинга қўшилган. Тўғриси, Мўйдиннинг ёшини ҳам инобатга олиш керак. Бугунги ўйинга тайёрлаган режамизда ҳам иккинчи бўлимда Мўйдин Мамазулумовни заҳирадан тушириб, ўйинимизни кучайтириш эди" - дейди Анвар Бердиев.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика