UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Анвар Бердиев: "Лебедев "Истиқлол"га қайтарилгани учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Лебедев "Истиқлол"га қайтарилгани учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман"

ПРО-Лига янги мавсумига тайёргарлик олиб бораётган Фарғонанинг "Истиқлол" клуби бош мураббийи Анвар Бердиев билан клубнинг олдиндаги режалари, таркибга жалб этилаётган футболчилар хусусида суҳбат ташкил этдик.

- Анвар ака, "Истиқлол" жамоасини мавсумга тайёргарлик жараёни қандай кечмоқда?
- Авваламбор барча футбол мухлисларини кириб келган янги йил, янги футбол мавсуми билан табриклайман. Очиғини айтиш керак, ўтган мавсумда юзага келган пандемия сабаб биз ҳам, мухлислар ҳам футбол ҳавосидан тўла баҳраманд бўла олмадик. Умид қиламан янги футбол мавсумида биз аввалги даврлар каби футбол учрашувларини ўтказамиз, илоҳим барчаси ортда қолгани рост бўлсин.

Жамоамизнинг мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида айтадиган бўлсам, режага кўра биз 3-январь санасидан машғулотларни бошлашимиз лозим эди. Лекин юзага келган турли сабаблар туфайли биз йиғинни кечроқ бошладик. Кўпчиликни хабари бор, ўтган мавсумда таркибимизда ҳаракат қилган аксарият футболчилар бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Ҳозирдаги таркибимиз деярли янгиланган. Мана ҳозир ҳамма шу ҳақида айтаяпти, биз "Нефтчи"да ўйнаган айрим футболчиларни таркибимизга жалб этдик. Бизга улар керак, уларнинг тажрибасидан фойдаланишни мақсад қилганмиз. Яқинда "Ҳоким кубоги" мусобақаси бошланади, мана шу турнир давомида биз оптимал таркибни аниқлаймиз, ким қолиши ёки кимдир кетиши шундан сўнг аниқ бўлади.

- "Истиқлол"нинг бугунги машғулотларида тажрибали мутахассис, жамоанинг собиқ бош мураббийи Сергей Лебедев ҳам иштирок этмоқда. Айтингчи, Лебедев жамоага қайтдими?

- Ҳа, Сергей Лебедев жамоамизга қайтди. Бизни таклифимизни инобатга олиб ушбу тажрибали мутахассисни жамоамизга қайтарганликлари учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Эндиликда яна Сергей Лебедев билан бирга ишлаймиз, мураббийлар штабида бизга яқиндан ёрдам беради.

- Анвар ака, айни дамда "Истиқлол" машғулотларида Мансур Саидов, Дилёр Ирматов, Фаррух Турдалиев каби футболчилар иштирок этишмоқда. Футболчилик даврингизда бу футболчилар билан бирга ўйнагансиз, улар билан ишлаш сиз учун қийин эмасми?

- Йўқ, албатта қийин эмас. Мен ушбу футболчиларни имкониятларини, майдонда нималарга қодир эканликларини яхши биламан. Шу сабабдан улар билан ишлаш мен учун қийинчилик туғдирмайди. Ҳозирда бундан ташқари Павел Смоляченко ҳам жамоамиз машғулотларига қўшилди.

Клубимиз раҳбарияти бизга янги мавсум учун жиддий вазифаларни қўймоқда. "Истиқлол" ПРО-Лигада чемпион бўлиши учун барчамиз биргаликда астойдил ҳаракат қиламиз. Биласизлар, вилоятимиз ҳокими Хайрулло Бозоровнинг футболга бўлган қизиқиши юқори. Шу сабабдан айни дамда Фарғонадаги футбол клубларига бўлган эътибор кучли. Биз ҳам албатта яратиб берилаётган шароитларни, ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қиламиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика