UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  16 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  52 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5

Анвар Бердиев: "Жароҳатлар сабаб ярим ҳимоячи ўрнига ҳимоячини майдонга туширдик" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Жароҳатлар сабаб ярим ҳимоячи ўрнига ҳимоячини майдонга туширдик"

Про-лиганинг 7-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Турон" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Аввал ҳам айтгандим, Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. "Янгиер" ўтган турда, янги мураббий Диёр Мирзабоев қўл остида ғалабага эришганди. Бугун уларга қарши ўйнаш қийин бўлишини билардик. Мезбонлар ўйинни кўтаринки руҳда бошлашди. "Янгиер"га Диёр Мирзабоев қўл остида кейинги ўйинларда омад тилайман.

Жамоамиз аъзоларини ва мухлисларимизни қийин ғалаба билан табриклайман.

- Ўйиннинг бошидаги жароҳат ва Аблуғани Камоловни мажбуран алмаштирилиши сизнинг режаларингизга қай даражада таъсир қилди?

- Ҳозир бу ҳақида гапирсам, баҳонага ўхшаб қолиши мумкин. Жамоамизда 4 нафар ярим ҳимоячиларда жароҳат бор. Ким Бойонг, Дониёр Исмоилов, Сардор Абдунабиев, Абдулазизхон Абдурашидовлар ҳозирда жароҳатларини даволашмоқда. Бугун биз вазиятдан келиб чиқиб қанотларда ҳимоячиларни майдонга туширдик. Мирзоҳид Мирзамаҳмудов ва Абдуғани Камоловлар аслида ҳимоя чизиғида ҳаракат қилишар эди. Захира ўриндиғимиз ҳам у қадар кенг эмас, бу вазият биз учун кутилмаганда содир бўлди ва қийинчиликка дуч келдик. Абдуғани Камоловнинг жароҳати ҳозирда бизда 5 нафар футболчи сафдан чиққанини англатади. 

- "Янгиер" жамоасининг иккинчи бўлимдаги ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

- Бу жамоанинг ўз мураббийлари бор. Мен "Янгиер"га навбатдаги тур ўйинларида омад ёр бўлишини тилайман. Бу жамоада мени қўл остимда ўйнаган футболчилар ҳам бор. Уларга чин кўнгилдан омад тилайман. 

- Хумоюн Муртозев бугун гол ура олмаганига фикрингизни билдирсангиз...

- Ҳоҳлаймизми, йўқми тўпурар футболчига эътибор юқори бўлади. У қўлидан келганича ҳаракат қилди, мен унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика