

"Албатта, Харрининг келишини хоҳлардим... ва мавсумни яхши якунлаш жуда муҳим. У ҳар бир мураббий ўз жамоасида кўришни хоҳлайдиган ўйинчи. Бизнинг Харри билан алоқаларимиз ажойиб. У топ-ўйинчи", - дейди Конте.
28 ёшли футболчининг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Кейн 2021/22 йилги мавсум Англия клуби сафида барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 6та ассист қайд этди.



