

"Йўқ, йўқ ва яна йўқ. Яна такрорлайман, у "Челси" учун янги футболчи ва унинг ижарага кетиши клуб учун ҳам, мен учун ҳам мағлубиятга тенг бўлади. Мишини яхши футболчи деб ҳисоблайман. У ҳали ёш ва лигага кўникиб олиши керак.
Миши келажакда албатта ўз имкониятига эга бўлади. Биз у билан ишлашда давом этишимиз лозим", - дейди италиялик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Батшуайининг "Вест Хэм"га ижарага берилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.
Англия футболи ҳақида янгиликлар ТВИТТЕРДА - https://twitter.com/Uz_APL



