Антони Марсьялдан супер старт

Tolibjon Qosimov
28 сен 2017
Кеча Европа яшил майдонларида ЕЧЛ 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Москвада ЦСКА жамоаси "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Ана шу баҳсда манчестерликлар таркибида франциялик ҳужумчи Антони Марсьяль Лукакунинг ҳар икки голига голли пас берди ва ўзи ҳам пенальтидан гол урди. Шу тариқа, Антони жорий мавсум МЮ таркибида барча мусобақаларда жами 353 дақиқа ўйнади. Шу дақиқалар давомида у 5та гол урди ва 4та голли пас берди. Яъни, Марсьяль ҳар 39.2 дақиқада голда иштирок этмоқда.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/Squawka