

МЮ матбуот хизмати хабарига кўра, 22 ёшли футболчи "қизил иблислар" сафида 21-рақам остида тўп тепади. Унгача ушбу рақамда Андер Эррера, Эдинсон Кавани ва Дэниел Жеймс ўйнаган.
Антонининг трансфери МЮ раҳбариятига 95 миллион еврога тушди. У билан узоқ муддатли – 2027 йилнинг июнь ойи охиригача ҳисобланган меҳнат шартномаси имзоланган.
"Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ўйини Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши ўтказилади. Учрашув якшанба куни "Олд Траффорд"да Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.



