UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  9 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7

Антон Вальдемар: "Ўтган йил Ўзбекистон терма жамоасидан алоқага чиқишганди..." Янгиликлар

Антон Вальдемар: "Ўтган йил Ўзбекистон терма жамоасидан алоқага чиқишганди..."

Ўзбекистонда туғилган Германия футболида порлаб чиқаётган юлдуз Вальдемар Антон бу йил немис матбуоти нишонида турибди.

Машҳур Bild нашрида "Ёш юлдуз" сарлавҳаси билан интервью чоп этилди. Ушбу интервьюнинг энг қизиқарли қисмларини тақдим этамиз.

- 2016 йилнинг 27 февраль санасини эслайсизми?
- Албатта, Бундеслигадаги илк ўйиним. Биз “Штутгарт”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этгандик мен 1 дақиқа ўйнагандим, аммо бу дақиқани бутун умр ёддан чиқармайман. Ахир буни ёшлигимдан орзу қилардим.

- Илк бор сиздан дастхат сўрашганида қандай ҳиссиётлар бўлган?
- Бу ҳам ўзгача эди. Энди ёш болалар учун намуна эканлигингни билиш ажойиб.

- Ўзингиз ҳам ёшликда дастхат сўраганмисиз?
- Ҳа, мактабдан сўнг баъзида "Ганновер" машғулотларига борардик ва и албатта юлдузлардан дастхат олардик. Кўпинча кумирим Кристиан Шульцнинг ёнига борардим.

- Сизнинг трансфер нархингиз 6,5 миллион еврогача кўтарилди. Кийим алмаштириш хонасида ўзгариш сезмадингизми?
- Албатта вақт ўтгани сари ўзгаришлар бўлади. Ёш футболчи сифатида ҳурмат қилишлари учун кўп меҳнат қилишим керак. Аммо барча касбларда шундай.

- Бош мураббий Мартин Кинд сизни ҳеч қандай пул эвазига сотмаслигини маълум қилди. Буни матбуотда ўқиганда нимани ҳис қилдингиз?
- Бу футболда нимадирга эришганимни билдиради.

- Яқинда сиз клуб билан 2021 йилга қадар шартномани узайтирдингиз, аммо унда товон пули ёзилмаган.
- Профессионал сифатида катта бўлган клубимдан миннатдорман. Ўзимни бу ерда яхши ҳис қилаяпман ва “Ганновер”да бахтлиман. Менга шартномадаги товон пули керак эмас.

- Фаолиятингизни шу ерда тугатишни ўйлаб кўрганмисиз? Ёки Англия ёки Испанияни орзу қиласизми? Ёки “Ганновер” сардори бўлмоқчимисиз?
- Орзулар ҳаммада бор. Аммо “Ганновер” биринчи ўринда. Хориж клубларидан эса “Барселона”да ўйнашни орзу қиламан.

- Сиз Германия ёшлар терма жамоасида ўйнагансиз. Кейинги қадам Бундестим?
- Бунинг учун кўп ишлашим керак.

- Туғилган ватанингиз Ўзбекистон терма жамоасига чақиришмаяптими?
- Ўтган йил алоқага чиқишганди. Аммо бобом ва бувим у ерда эмас Россияда яшашмоқда. Ўзбекистонда қариндошим қолмади.

- Сиз Олмалиқда туғилгансиз. Ўшанда исмингиз Владимир эдими?
- 2 ёшимда оилам билан Германияга кўчиб келганман. Ўшанда Владимир деб чақиришарди, аммо немис паспортида Вальдемар деб ёзишганди.

- Оилада ягона фарзандсиз. Дадангиз Алекс автобус ҳайдовчиси, онангиз Ольга ошпаз. Сиз улар учун Ганноверда уй олиб бераётгангиз ростми?
- Ҳа, биз учун уй сотиб олаяпман. Бу орзумиз эди. Бу қийин аммо бутун оиламизга уй қидираяпман.

- Ота-онангиз ўргатган энг асосий нарса нима?
- Тартиб. Мактабдан келганимда квартирани йиғиштириш вазифам эди. Отам ва онам ишлашарди, мен уларга ёрдам берардим. Ҳаётда нимагадир эришиш учун курашаман. Оилам янги мамлакатда тил билишмасди. Улар кўп ишлашарди. Шу боис уларни жуда ҳурмат қиламан.

- Футболсиз ким бўлардингиз?
- Мактабни тугатдим ва спорт менежери бўлиш учун ўқимоқчиман. Агар футбол ўхшамаса ҳам бу менга ёрдам беради.


Владислав Гойхманн

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика