

18 ёшли испаниялик футболчи Англия клуби томонидан юқори маош таклиф этилганига қарамай, Каталония жамоасида қолишни хоҳлади.
Олдинроқ маълум бўлганидек, Фати "Барселона" билан янги шартнома имзолайди. Футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Фати - "Барселона" тарбияланувчиси. 1 сентябрда маълум бўлганидек, у жамоада олдин Лионель Месси ҳаракат қилган 10-рақам остида тўп тепади.



