Ансу Фати фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
21 окт 2023, 09:41
"Барселона" футболчиси Ансу Фати фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

У айни пайтда ижара асосида "Брайтон"да тўп тепмоқда. 

"Sport" хабарига кўра, саудияликлар ўйини муваффақиятли чиқмаётган Фатини ўз таркибларида кўришмоқчи. Томонлар бу борада дастлабки музокараларни ҳам ўтказишди. Лекин футболчининг ўзи ҳозирча фаолиятини Европада давом эттириш истагини билдирган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›