Анри рози бўлди

Aslanov Jasurbek
22 авг 2018, 17:12
"Арсенал" собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри "Бордо" бош мураббийи вазифасини эгаллашга тайёр.

17 август куни Франция клуби уругвайлик мутахассис Густаво Пойет ишдан вақтинчалик четлатилган эди. У "Бордо" раҳбариятини танқид қилгани учун ишдан олинган.

Тьерри Анри ушбу жой учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда ва у "Бордо" раҳбарияти билан келишиб олишга улгурди. Энди клуб раҳбарияти ушбу номзодни тасдиқлаши керак.

Анри 2016 йилдан бери Бельгия устози Роберто Мартинес қўл остидаги мураббийлар штабида ишлаб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport