Анри: "Челси" чемпион бўлади"

Aziz Tukhtamuradov
1 фев 2015, 19:16
"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Тьерри Анри "Челси" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Сити"га қойил қолиш керак. Ким бу мавсумда "Стэмфорд"да дуранг ўйнай олди? Ҳеч ким. "Сити" тўпни назорат қила олди. Кўплаб вазиятлар содир этди. Тўғри, улар ғалаба қозона олмадилар. Аммо, рақиб "Челси" эканлигини ёддан чиқармаслик зарур. "Сити" очко ишлаб олди десак ҳам бўлаверади.

"Челси" чемпион бўлади деб ўйлайман", - дейди собиқ футболчи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru