Англияда 2019 йилдаги ёзги трансфер ойнаси қачон ёпилиши маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
17 ноя 2018, 15:10
Англия Премьер-лигаси клублари 2019 йилдаги ёзги трансфер ойнаси ёпилиш санаси бўйича келишиб олишди.

Маълумотларга кўра, клублар трансфер ойнаси мавсум бошлангунига қадар, яъни 2019 йилнинг 8 августида ёпилишига овоз беришди. Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдаги ёзги трансфер ойнаси ҳам мавсум стартидан аввал ёпилган эди. Тажриба инглиз жамоаларига ёқди ва клублар буни давом эттиришга қарор қилишди.

Бундан аввал трансфер ойнаси 31 августда ёпилар эди, кўплаб клублар мураббийлари эса бундан норози бўлишган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC