

Эслатиб ўтамиз, футбол ватани вакиллари 24 очколик имкониятдан 21 очко жамғарган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни эгаллашди.
"Бизнинг гуруҳимизда топ-10дан жамоа йўқ эди, шу сабабдан биз жиддий жамоаларга қандай ўйнашимизни билмайман.
Европа чемпионатини ютиш Жаҳон чемпионатини ютиш каби қийиндир. Сўнгги ЖЧ ярим финалида фақат Европа жамоалари бўлишган эди. Айнан улар (Франция, Бельгия, Англия, Хорватия) Евро-2020 фаворитлари ҳисобланишади. Уларнинг орқасидан Италия, Испания ва Германияларни ҳам қўшиб қўйсак бўлади. Евро-2020 жуда рақобатдош бўлади", - дейди Саутгейт.



