UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  0 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  10 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  4 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  4 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  26 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

Англия Суперкубоги. "Манчестер Сити" - "Арсенал". Превью Янгиликлар

Англия Суперкубоги. "Манчестер Сити" - "Арсенал". Превью

Бугун "Уэмбли"да Англия Суперкубоги орқали мамлакатда катта футбол старт олади.

Хўш, ушбу баҳсга қадар икки жамоанинг ҳолати, тайёргарлиги қандай бўлди?

"Манчестер Сити"

1. "Шаҳарликлар" фақатгина уч ўртоқлик ўйинини ўтказди

Жамоанинг мавсумга тайёргарлиги унчалик даражада кучли бўлмагандек кўринади. "Шаҳарликлар" ўтган мавсумда требл қайд этганидан кейин ёз ойини анчагина сокин ўтказди. Балки ўтган мавсумда кўп ўйин ўтказгани сабабли Гвардиола ўз шогирдларига кўпроқ дам беришни истагандир. Чунки жамоа фақатгина Осиё турнесида иштирок этди ва унда 3тагина ўртоқлик ўйинида қатнашди - 2 ғалаба ва 1 мағлубият.

2. Де Брюйненинг учрашувда ўйнамаслиги мумкин, Акенинг ўйиндаги иштироки қатнашиши сўроқ остида

Ўртоқлик ўйинларида Пеп Гвардиола футболчилар ва тактикаларда тажрибалар ўтказиб кўрди. Жамоа барча ўйинларда 3-2-2-3 тактикасида ўйнади. Шу сабабли ЕЧЛ финалида олган жароҳатидан ҳали ҳам қутулмаган Кевин де Брюйнега бугун таркибдан жой топилмаса керак. "Бавария"га қарши ўртоқлик ўйинида эса Натан Аке кичик жароҳат орттириб олди ва шу сабабли "Атлетико"га қарши ўйнамади. Бугун эса унинг ўйинда қатнашиши сўроқ остида. Бироқ Гвардиола ҳимоясида вариантлар жуда кўп. Шунингдек, жамоага янги келган Йошко Гвардиол ҳам ўйинда иштирок этиши мумкин (бироқ эҳтимоли жуда паст).

3. "Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши ўйинларда ғалабали серияси бор

Микель Артета келганидан кейин "Арсенал"нинг "Сити"га қарши ўйинларида принципиаллик ошди - ҳозирча шогирд устозини ҳайрон қолдиряпти, аммо ундан ўзиб кета олмаяпти. Артета ва Гвардиола жамоалари турли турнирларда 9 марта тўқнаш келган бўлса, уларнинг фақатгина биттасида омад лондонликлар учун кулган. Айниқса, ўтган мавсум ўзаро ўйинларда "Сити" рақибларидан бир бош устунлик қилди ва иккала ўйинда умумий 7:2 ҳисоби билан ғалабага эришди.

"Арсенал"

1. "Арсенал" мавсумга яхши тайёрланди

Рақибидан фарқли равишда "Арсенал" мавсумлар оралиғини актив ўтказди. "Канонирлар" турли даражадаги рақиблари билан 6та ўртоқлик ўйинида иштирок этди ва уларнинг фақатгина биттасида мағлуб бўлди. Ундан ташқари, Лондон клуби трансферлар ойнасида ҳам фаол бўлди ва Деклан Райс, Юрриен Тимбер ҳамда Кай Хавертц каби футболчиларни таркибига қўшиб олди.

2. Сака ўйнаши мумкин, Жезус ва Зинченкода жароҳат бор

Артета ҳам мавсумолди йиғинлардаги ўйинларда тажрибалар ўтказди, бироқ схемада эмас, балки, футболчиларнинг ролида. Янги мавсумда ҳам унинг жамоаси 4-3-3 схемасида ўйнаши кутилмоқда. Энг асосий савол Кай Хавертцнинг позициясига бориб тақалади. У универсал футболчи, бироқ ҳали барқарорлик намойиш қила олмади. Артета уни чап қанот вингери ва марказий ҳужумда синаб кўришга улгурди. Умуман олганда бугунги баҳсни у захирада бошлаши эҳтимоли юқори. Жароҳатланган Жезуснинг ўрнида эса Нкетиа ўйнаши кутилмоқда. Шунингдек, Зинченконинг ўйнамаслиги Тимберга катта имконият бўлиши мумкин.

3. "Арсенал" Суперкубок ўйинларида жуда омадли

Гарчи ўзаро ўйинларда "Арсенал" "Сити"дан ўзиб кета олмасада, Суперкубок ўйинларида муваффақиятли ўйнаб келган. Жамоа ўзининг шундай тўрт финалида ғалаба қозонган - 2020 йили "Ливерпуль", 2015 йили "ман Сити" каби жамоалар мағлуб этилган. Факт шундаки, "Арсенал" ўзи қатнашаётган Суперкубок ўйинларида жуда омадли жамоа.

Тахминий таркиблар

"Манчестер Сити": Эдерсон - Ляпорт, Диаш, Уокер - Эрнандес, Стоунз - Ковачич, Фоден - Грилиш, Силва, Холанд.

"Арсенал": Рэмсдейл - Уайт, Салиба, Габриэл, Тимбер - Эдегор, Райс, Парти - Сака, Мартинелли, Нкетиа.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика