Англия польшалик мухлисларга қўшимча чипта ажратди
14 окт 2013 12:47
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/103116_original.jpg)
![](/upload/storage/103116_220.jpg)
Англия польшалик мухлисларга қўшимча чипта ажратди
Англия футбол ассоциацияси Польша ФФнинг талабини қондириш мақсадида, полшалик футбол мухлислари учун ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган Англия ва Польша терма жамоалари ўйинига қўшимча равишда чипта ажратишга қарор қилди.
Бошида меҳмонлар учун чиқарилган чипталар сони 8 мингга етган бўлса, кейинчалик бу ўйинга келадиганлар сони ортиши айтилган. Шу сабабли улар учун ажратиладиган чипталар сони 10 мингга етган.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар