UZ

Сўнгги янгиликлар

22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  0 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  17 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  6 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  2 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  15 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  15 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  23 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  11 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  248 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2

"Лестер" - Англия Кубоги соҳиби! Янгиликлар

"Лестер" - Англия Кубоги соҳиби!

Англия Кубогининг финали матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Челси" – "Лестер" 0:1

Гол: Тилеманс (63).

Челси – Аррисабалага, Жеймс, Тиаго Силва, Аспиликуэта (Хадсон-Одои, 76), Алонсо (Чилуэлл, 68), Зиеш (Пулишич, 68), Жоржиньо (Хавертц, 75), Маунт, Канте, Рюдигер, Вернер (Жиру, 82).

Лестер – Шмейхель, Кастань, Фофана, Эванс (Олбрайтон, 34), Томас, Ндиди, Тилеманс, Перес, Сеюнджю, Ихеаначо (Мэддисон, 67), Варди.

Огоҳлантириш: Фофана (36), Вернер (40).

Челси

Кубок ФА . final-тур

15/05/2021, 22:15

1
:
0
Тугади

Лестер

Юри Тилеманс - 63'

Стадион: Wembley, 21000 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
40'  Тимо Вернер
68'  Хаким Зиеш (Кристиан Пулишич)
68'  Маркос Алонсо (Бен Чилуэлл)
75'  Жоржиньо (Кай Хаверц)
76'  Сесар Аспиликуэта (Каллум Хадсон-Одои)
82'  Тимо Вернер (Оливье Жиру)
89'  Уэс Морган
34'  Джонни Эванс (Марк Олбрайтон)
36'  Уэсли Фофана
63'  Юри Тилеманс
63'  Люк Томас
67'  Келечи Ихеаначо (Джеймс Мэддисон)
82'  Люк Томас (Уэс Морган)
82'  Айосе Перес (Хамза Чоудури)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Лестер" илк марта Англия Кубогини қўлга киритди! Дахшатли финал кўрдик. 

"Лестер" бугун ажойиб ўйин кўрсатмоқда!

"Лестер" президенти ўйинни шунақанги хотиржамлик билан кўряптики, уни бетараф мухлис деб ўйлайсиз.

5 дақиқа қўшиб берилди.

ЙЎЎҚҚҚ!! ВАР голни ҳисобламади!!! Офсайд!

ВАР ишга тушди. Оффсайд бўлиши мумкин.

89. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Ниҳоят, "Челси" мақсадига етмоқда!!! Морган ўз дарвозасига тўпни киритиб юборди!

87. КАСПЕЕЕЕЕРРРРРРРРРР!!! Биласизми, Шмейхел шундай сейв қилдики, қайта ва қайта кўриш керак. Маунтнинг зарбаси жуда кучли эди. Шунчаки қаҳрамон!

82. Тухель майдонга Жируни ташлади! Оз вақт қолмоқда!

78. ЗАРБААААААА!!! Чилуэллнинг боши билан йўллаган зарбасини аввалига Шмейхелнинг қўли, кейинчалик "Уэмбли" майдонига ўрнатилган дарвозанинг тўсини қайтарди!

76. "Челси" олдинга ташланмоқда. "Лестер" эса бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда.

73. "Челси" узоқ вақт давомида ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди. Мэддисонга қарши фол ишлатилгандан кейин тўп "тулкилар"га олиб берилди.

68. Мэддисон майдонга тушди. "Челси"да ҳам ўзгаришлар бор.

63. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Тилемансдан супер гол!

62. Кантенинг пасидан кейин Аспиликуэта дарвоза ёнига тўпни тепди. Бу зарбамиди ёки узатмалигини Сесарнинг ўзи ҳам билмаса керак.

59. Ана энди "Лестер"нинг босими сезилмоқда. Ўйин "Челси" ярим майдонига кўчган.

56. "Лестер" бурчак зарбасига эга бўлди. Алонсо хавфни бартараф қилди.

53. Аспиликуэтанинг қанотлан оширган тўпини Алонсо боши билан дарвозага йўллади. Шмейхель ўз ўрнида. 

50. УХХХХ!! Иккинчи бўлим юқори темп билан бошланди. Узун узатма Вардига мўлжалланганди. Кепа жарима майдончасини тарк этиб, тўпни тепиб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

"Челси"нинг босими остида тайм ҳам якунланди.

Бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. ВАРДИИИИИИ!! Ажойиб вазият эди! Тилеманснинг ажойиб узатмасидан кейин Жейми боши билан жуда ноаниқ зарба йўллади.

44. ЗАРБААААА!! Вернернинг зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

42. "Лестер" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпга Сеюнжю боши билан зарба берди. Ноаниқ.

39. УХХХХХХХ!! Вернер икки марта рақиб дарвозаси томон зарба берди. Ндиди иккисида ҳам ўзини қалқон қилди.

36. "Челси" футболчисига қарши жуда қўпол ўйнагани учун Фофана огоҳлантирилди. "Челси" "Лестер"ни "сиқиб сувини ичмоқда". Бироқ иш зарбагача етиб бормаяпти.

Мажбурий ўзгариш. Эванс ўрнини Олбрайтон эгалламоқда.

32. Жонни Эванс ўйинни давом эттира олмайди. У эски жароҳатини қайтариб олди шекилли. 

29. УХХХХХХ!! Ҳисоб очилиши ҳеч гап эмасди. Аспиликуэта бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади. Умуман олганда тўп унга ўтиб кетишини кутмай қолди.

28. ВЕРНЕЕЕЕРРР!! Зарба бермасдан тўпни шеригига оширганида гол бўлиши мумкин эди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.

26. Энди "Лестер" ҳужумга ўтди. Тилеманснинг зарбаси Силвадан ўтмади.

23. "Челси"да хавфли вазият юзага келди. Алонсо дарвоза ёнида тўп билан пайдо бўлди ва зарба беришга улгурмади. Иккинчи темпда Маунт зарба берди. Тўп рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

20. Юри Тилеманснинг жаримадан узатган тўпини Сеюнжю боши билан дарвоза томон тўғирлади. Ноаниқ.

19. Тиаго Силва ўз жарима майдончаси яқинида тўпни қўли билан ўйнади. "Лестер"да стандарт вазият.

16. ЗАРБАААААА!! Кастаннинг қанотдан оширган тўпини Варди дарвоза томон тепди! Жеймс жамоасини голдан қутқариб қолди. 

15. Рюдигернинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси на аниқ на кучли бўлди)

11. Негадир ўйин трансляцияси унчалик ёқмаяпти. Тасвирчилар жуда кечикишмоқда.

8. "Челси" футболчилари рақиб пости ёнида жуда қаттиқ босим уюштирмоқда. Аммо бу зарбагача етиб бормаяпти.

6. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Рис Жеймснинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

3. Вардининг чап қанотдан дарвоза ёнига узатган тўпини Кепа ушлаб олди.

2 дақиқа ичида "Челси" икки марта ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Вернернинг узатган тўпларидан биринчисини Шмейхель ушлаб олган бўлса, иккинчиси Эвансга насиб қилди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишган. Айтганча, бугун учрашув мухлислар билан бўлади. Бу эса ўйиннинг юқори курашлар остида ўтишини таъминласа не ажаб.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Уэмбли"га қаратамиз. Ушбу стадионда Англия Кубогининг 2020/21 йилги мавсумининг соҳиби аниқланади. Соврин учун "Челси" ҳамда "Лестер" жамоалари кураш олиб боради.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика