Англия клублари 20 йилдан буён еврокубок финалларида испан жамоаларини юта олмаяпти

Alisher
27 май 2021, 08:16
Европа Лигаси 2020/21 йилги мавсум финалида "Вильярреал" пенальтилар сериясидан "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди.

Сўнгги бор инглиз клуби испанларни 2000/01 йилги мавсум УЕФА Кубоги финалида мағлуб этишган. 

Ўшанда "Ливерпуль" қўшимча вақтларда "Алавес"ни 5:4 ҳисобида мағлуб этган.

Чемпионлар Лигаси 2020/21 йилги мавсум ғолиби Европа Суперкубогида Ла Лигада 7-ўринни қўлга киритган "Вильярреал" билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia