Англия клуби Мойзе Кинга 35 миллион евро тўлашга тайёр

Alisher
19 июн 2019, 10:23
"Эвертон" "Ювентус" ҳужумчиси Мойзе Кин учун 35 миллион евро тўлашга тайёр.

Жамоа бош мураббийи Марко Силванинг шахсан ўзи Италия терма жамоаси ёш ҳужумчиси хизматларига қизиқмоқда.

19 ёшли Кин "Ювентус" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017-1018 йиллар мобайнида ижара асосида "Верона" клубида ўйнаган. Италиянинг бир нечта ёш тоифасидаги терма жамоаларида тўп сурганидан сўнг 2018 йилдан Италия миллий терма жамоасига жалб қилина бошлади.

Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 20та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришган.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato