

"Қизил иблислар" аргентиналик футболчи учун 140 млн. евро сарфлашга тайёр. Буюк Британия нашрининг хабар қилишича, Дибала МЮда Ромелу Лукакунинг ўрнини тўлдириши тахмин қилинмоқда. Аввалроқ, Мадриднинг "Реал" клуби ҳам Дибала билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабар тарқалганди.
25 ёшли футболчи жорий мавсум А сериянинг 23 баҳсида қатнашиб, 4та гол урган ҳолда 6та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.



