

Унга кўра, Англия - Германия баҳсини нидерландиялик Данни Маккели бошқаради. Унга қанотларда Хессел Стегстра ва Ян де Врис ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Сржан Йованович ишлайди. Реферининг видеоёрдамчиси – Пол ван Букел.
Украина – Швеция учрашувини эса италиялик Даниэле Орсато бошқариб борса, қанотларда Алессандро Жаллатини ва Фабьяно Прети ишлайди. Тўртинчи рефери – Давиде Масса. Бош ҳакам видеоёрдамчиси – Массимилиано Иррати.
Иккала баҳс ҳам 29 июнь куни бўлиб ўтади.



