UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  22 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  4 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3

Андрей Шипилов: "Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"

"Металлург" ва "Суғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нима ҳам дейишим мумкин? Иккита ажойиб гол урдик ва дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қола олдик. "Суғдиёна" билан ўйинга жиддий тайёрлангандик. Ўзига ҳос марказий ўйин деса ҳам бўлади. Жиззах жамоаси яхши шаклланган, агрессив футбол кўрсатади. Таркибида маҳоратли футболчилар бор. Ҳа, "Насаф" билан ўйиндан кейин бироз кайфиятимиз тушди. Муҳими бу ўйинга яхши тиклана олдик. Ҳа, бугун бироз хотиржам тўп тепдик. Майдон ҳолати ажойиб эди. Фақат майдонга чиқиб ютишимиз керак эди. Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Муҳим ва зарур бўлган уч очкони қўлга киритганимиз билан болларни табриклайман. 

Иккита ҳужумчи билан ўйнаганимиз нима билан боғлиқ? Ҳа, бугун шунақа форс-мажор ҳолатига тушиб қолдик. Саламат Қуттибоев эрталаб ўзини бироз ёмон ҳис қилди. Бошланғич таркибда шундай ўзгаришлар бўлиши рақиб учун кутилмаган ҳолат бўлган бўлиши мумкин.

Ўринбосарлар жамоаси? Мен бу ерда учинчи йил ишлашим. Ўринбосарлар жамоасидаги аксарият футболчилар асосий жамоа билан бирга шуғулланади. Йиғинларда, сафарларда биз билан бирга бўлишади. Уларни орасида 2000, 2001 йилда туғилган футболчилар ҳам бор. Ҳали мавсум узоқ. Орада юзага келга танаффусда селекция ишларини олиб борамиз. 2003 ва 2004 йилда туғилган ўйинчиларни ҳам жалб қиламиз. 

Даврон Анваровни аввалги турларда ҳам майдонга туширмоқчи эдим. Уни дебюти муваффақиятли чиққани билан табриклайман",- дейди Андрей Шипилов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика