Андрей Шипилов: "Раҳбарият томонидан қўйилган вазифани бажардик"
30 ноя 2018 21:30
Янгиликлар
Андрей Шипилов: "Раҳбарият томонидан қўйилган вазифани бажардик"
Бекободликлар меҳмон жамоа "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ўйиндан кейин "Металлург" устози Андрей Шипиловнинг фикрлари қуйидагича бўлди.
"Бугунги ўйин турнир жадвалига таъсир қилмасди, шунга қарамай ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Футболчиларим - профессионал, мен улар билан фахрланаман. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз, шунингдек доим ўз мухлисларимизни хурсанд қилишни хоҳлаймиз. Биз доим Бекобод халқи учун ўйнаймиз".
"Йил бошида катта гапирмагандик, чемпионлик учун ўйнаймиз демагандик. Камтарлик қилиб жим турдик. Ўзимизга яраша режалар бор эди. Бош ҳомийимиз томонидан қўйилган вазифани уддаладик деб ўйлайман. Ниятимиз биринчи босқичдан кейин кучли олтиликка кириб олиш эди ва буни бажардик. Чемпионатни эса бешинчи ўринда тугатдик", - дейди "Металлург" бош мураббийи.
Фикрлар