UZ

Сўнгги янгиликлар

01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  3 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  1 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 00:01"Реал" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  10 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  161 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  5 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  1

Андрей Шипилов: "Металлург" дастлаб инфратузилмани яхшилайди, кейин ОЧЛ учун ҳаракат қилади" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Металлург" дастлаб инфратузилмани яхшилайди, кейин ОЧЛ учун ҳаракат қилади"

Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Узоқ танаффусдан кейин яхши старт олдик. Ўтган турдаги ғалабадан кейин иштиёқимиз юқори эди. Бугунги рақиб билан ўтган турда бир кунда ўйнагандик, шу сабабли, икки клубда ҳам дам олиш куни бир хил эди.

Майдон ҳақида ҳеч нарса демайман, фақат майсаси ўсган эди. Шу қийинчилик туғдирди. Яхшиям унга сув сепиб беришди. Иккинчи бўлимда ҳаво ҳарорати бироз пасайгани учун ўйнаш осон бўлди. Умуман олганда, бугунги ўйиндан қониқдим. "Локомотив" билан ўйиндан кейин ютқазишимизга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун 3 очко олганимиздан хурсандман," - дейди Шипилов. 

- Карантиндан кейин жамоангиз яхши ўйнамоқда. Бунинг сири нимада?
- Биласизми, бу клубда уч йилдан бери ишлаяпман. Бу йил таркибимиз анча кучайди. Ёшларимиз катта бўлишди ва янги кучли футболчилар қўшилишди. Жамоа йилдан йилга шаклланиб бормоқда.

- "Андижон" ҳақида қандай фикрдасиз?
- Уларни ўтган турдаги ўйинларини таҳлил қилдик. Жамоа ҳақида "Андижон" мураббийи фикр билдиргани яхшироқ. Андижон мен учун унутилмас шаҳар, бу ерда ажойиб дамларимни ўтказганман. Жамоанинг бугунги структураси мени ранжитмоқда. Андижонда дўстларим, қадрдонларим кўп. Бу вилоятда футбол ривожланиши керак.

- "Металлург" яхши натижалар қайд этмоқда. Клуб кейинги мавсум ОЧЛда ўйнашга тайёрми?
- Яхши савол. Ёлғон гапирмайман. Мен буни хоҳлайман, аммо бизга яна тахминан 2 йил вақт керак. Дастлаб ички вазифаларимизни бажариб олишимиз керак. Клубда фақат жамоа эмас, балки тизим бўлиши керак. ОЧЛга чиқмоқчимиз деб катта гапириш мумкин, аммо ёшлар жамоаси йўқ, футбол мактаби йўқ, инфратузилма бўлмаса, оддийгина журналистлар учун пресс ложа бўлмаса бундан қандай наф? Биз бу борада ишлаяпмиз, Москва бирданига қурилмаган. Дастлаб U-16 терма жамоасига футболчи етказиб бермоқчимиз, кейин U-19, кейин миллий терма жамоа. Клуб раҳбарияти ҳам босқичма-босқич ривожланиб боришимизга ёрдам бермоқда.



Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика