UZ

Сўнгги янгиликлар

18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  0 18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  8 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  8 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  13 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  16 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6

Андрей Шипилов: “Мавсумнинг охирги қисми даҳшатли бўлишини кутяпман” Янгиликлар

Андрей Шипилов: “Мавсумнинг охирги қисми даҳшатли бўлишини кутяпман”

Coca Cola суперлига 21-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Металлург”учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Андрей Шипилов иштирок этди.

- Биз учун сентябрь ойи жуда оғир келди. Бундан олдинги ўйинларда мағлубиятга учрагандик. Бугун сафарда ғалаба қозондик.

Биринчи бўлимда шогирдларимнинг ҳатти-ҳаракатларини тушуна олмадим. Футболчиларимиз ёмон ўйнашди. Тўғри сафарда учта гол урдик, уч очко олдик , лекин бугунги ўйинимиз мени қониқтирмади. Профессионал футболчилар бундай ўйнамасликлари керак. Биринчи таймда жуда суст ўйнадик. Футболчилар гўёки майдонда ухлашди. Менимча, улар ўйинга бундай муносабатда бўлмасликлари лозим. “Қўқон-1912” жамоаси бугун яхши тўп сурди. Жамоа етакчиларисиз ҳам майдонда ўзини йўқотиб қўймади. Қўқонликлар бугун мухлисларбоп футбол кўрсатишди. Холмуҳаммедов қизил карточка олиб майдонни тарк этгани фойдамизга ишлади.

Мавсумнинг охирги қисми даҳшатли бўлишини кутяпман. Сўнгги турлардаги ҳар бир очко жамоалар учун қимматли саналади. Шунинг учун шогирдларимга хотиржамликка берилмасликни сўрадим. Ҳали бизни қийин учрашувлар кутмоқда.

Бугунги ўйиндаги энг фаол ўйинчи бу Қувондиқ Рўзиев бўлди. Умуман олганда, Қувондиқ барча ўйинларни юқори даражада ўтказмоқда. Унинг ўйинларнинг анча вақтдан бери кузатиб келаман. Уни бежизга терма жамоага таклиф этишмади.

Шахбоз Эркинов ҳам захирадан майдонга тушиб ўйинни анча кучайтириб юборди.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика