UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  0 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  2 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  27 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  90 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Андрей Шипилов: “Мавсумнинг охирги қисми даҳшатли бўлишини кутяпман” Янгиликлар

Андрей Шипилов: “Мавсумнинг охирги қисми даҳшатли бўлишини кутяпман”

Coca Cola суперлига 21-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Металлург”учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Андрей Шипилов иштирок этди.

- Биз учун сентябрь ойи жуда оғир келди. Бундан олдинги ўйинларда мағлубиятга учрагандик. Бугун сафарда ғалаба қозондик.

Биринчи бўлимда шогирдларимнинг ҳатти-ҳаракатларини тушуна олмадим. Футболчиларимиз ёмон ўйнашди. Тўғри сафарда учта гол урдик, уч очко олдик , лекин бугунги ўйинимиз мени қониқтирмади. Профессионал футболчилар бундай ўйнамасликлари керак. Биринчи таймда жуда суст ўйнадик. Футболчилар гўёки майдонда ухлашди. Менимча, улар ўйинга бундай муносабатда бўлмасликлари лозим. “Қўқон-1912” жамоаси бугун яхши тўп сурди. Жамоа етакчиларисиз ҳам майдонда ўзини йўқотиб қўймади. Қўқонликлар бугун мухлисларбоп футбол кўрсатишди. Холмуҳаммедов қизил карточка олиб майдонни тарк этгани фойдамизга ишлади.

Мавсумнинг охирги қисми даҳшатли бўлишини кутяпман. Сўнгги турлардаги ҳар бир очко жамоалар учун қимматли саналади. Шунинг учун шогирдларимга хотиржамликка берилмасликни сўрадим. Ҳали бизни қийин учрашувлар кутмоқда.

Бугунги ўйиндаги энг фаол ўйинчи бу Қувондиқ Рўзиев бўлди. Умуман олганда, Қувондиқ барча ўйинларни юқори даражада ўтказмоқда. Унинг ўйинларнинг анча вақтдан бери кузатиб келаман. Уни бежизга терма жамоага таклиф этишмади.

Шахбоз Эркинов ҳам захирадан майдонга тушиб ўйинни анча кучайтириб юборди.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика