UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  3 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4

Андрей Шипилов: "Балки машғулотда гол уриш устида ишлашни тўхтатишимиз керакдир..." Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Балки машғулотда гол уриш устида ишлашни тўхтатишимиз керакдир..."

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф"(0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрларини билдириб ўтди.




"Яхши ўйин бўлди. 75 дақиқа давомида ўйин назоратини ўз қўлимизда ушлаб турдик. Биттагина тактик хато туфайли стандартдан гол ўтказиб юбордик. Рақиб яхши ўйнади, биз ҳам тактик томонлама яхши тўп тепдик. Гол ўтказиб юборилгунга қадар жуда хотиржам эдим. Ўша вазиятни томоша қилдим, жуда қўпол хатога йўл қўйилган, тажрибали футболчилар бундай хатога йўл қўйишга ҳаққи йўқ. Нима ҳам дея олардим, "Насаф"ни табриклайман. Яхши жамоа ва яхши ўйин намойиш этмоқда.

Бугун захирадан майдонга тушганлар ўйинимизни кучайтира олишмади. Бобожоновни алмаштирганим менинг ҳам хатоим бўлди. У жуда ҳам фойдали ўйнаётганди. Яна бешта тур қолди, футбол ўйнашни давом этамиз", - дейди Шипилов. 

- Охирги 4-5та ўйинда "Металлург" юта олмаяпти. Бунга нима сабаб бўлмоқда...

- Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. "Бухоро" билан ўйинда жуда кўп вазият яратгандик. Бугун у қадар кўп имконият яратмадик, лекин ҳеч бўлмаса дурангга лойиқ эдик. Бунинг устида кўп ишлаяпмиз, балки машғулотларда вазиятларни якунлаш борасида ишлашни тўхтатсак гол уришни бошлармиз. Балки кимдир футболда барча нарсага эришиб бўлдим деб ўйлаётгандир, бу фақат унинг шахсий фикри ва бу хато. Ҳар куни машғулотда исботлашинг керак. Машғулотда бор кучинг билан ишламасанг тўп ҳам дарвозага кирмайди. Демак, маҳаллий ёшлардан топ ҳужумчи излаймиз.

- Дониёр Нарзуллаевнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз? Биринчи таймда кўп ноаниқ паслар берди.
- Ҳа, буни тўғри сездингиз. Биринчи таймда тўп билан кўпроқ муомала қилишини айтдим. У тўпсиз ҳам фойдали ўйнай оладиган футболчи. Дониёр ўйинимизни сусайтиргани йўқ. Барчада пасайиш бўлади, у биринчи турдан буён ўйнамоқда ва кўплаб голли узатмалар берган. Нарзуллаевнинг ўйинида у қадар пасайиш бўлган деб ҳам айтмаган бўлардим, бизда бутун мавсум давомида "ўрада" юрган футболчилар бор.


Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика