Андрей Полховский: "Бугун турли кучга эга бўлган икки жамоа тўқнаш келди"
17 фев 2016 20:31
Янгиликлар
Андрей Полховский: "Бугун турли кучга эга бўлган икки жамоа тўқнаш келди"
Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган Эрон - Қирғизистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Андрей Полховский қатнашди.
“Айтадиган гапнинг ўзи йўқ. Барчасини таблодаги ҳисоб кўрсатиб турибди. Бугун турли кучга эга бўлган икки жамоа тўқнаш келди. Бугун кўрсатмаларимизни 5 фоизга ҳам бажаришгани йўқ. Эронни ғалаба билан табриклайман. Жуда кучли жамоа”, - дейди Полховский.
- Эронга қарши илк дақиқалардан бошлаб 5 нафар футзалчи билан ўйнаш мумкинми?
- Албатта мумкин. Бироқ бунинг учун ҳам маҳорат керак. Бироқ қоидага кўра бу мумкин ва буни амалда қўллаб туриш мумкин.
- Жамоанинг кучли бешликка кириш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Имкониятни мухлислар ва журналистлар беришгани тўғрироқ бўларди. Биз қўлимиздан келганича йўлланма учун курашамиз. Эрон ва Япония қолганларга қараганда кучли. Қолган жамоалар савияси эса тенг.
- Қирғизистон ҳисобда ортда қолишига қарамай иккинчи бўлимда беш нафар футзалчи билан ўйнамади нимага?
- Бошқа ўйинчиларга имконият беришга ҳаракат қилдим. Ундан ташқари ўйновчи дарвозабон билан ўйнаш доим таваккал. Шу боис бундан фақат озгина фойдаландик холос.
Нарзулла Сайдуллаев

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар