

"Бугунги натижадан хурсандмиз. Жамоамиз кўрсатган ўйин ёмон бўлмади. Гол ўтказмасак ундан ҳам яхши бўларди. Ҳимоядаги кичик хато эвазига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Қайсидир футболчига жиддий эътирозимиз йўқ. Бугун майдонга тушган барча футболчи яхши ўйнашга интилди.
Тўхтахўжаевда кичик жароҳат бор эди. Шу боис ҳам уни дастлабки дақиқалардан майдонга туширмадик. Энди барчаси ортда қолди, у жамоага ёрдам беришга тайёр.
Бугун ҳам дарвозада Игнатий Нестеровга ишонч билдирдик. Чунки Игнатий ҳозир жамоада энг тажрибали посбон. Нестеров нафақат ички майдонларда, балки халқаро ўйинларда ҳам ўйнаган. Шу боис ҳам айнан Нестеров асосий таркибда майдонга тушмоқда. У жамоамиздаги биринчи рақамли посбон, - дейди Микляев.



