UZ

Сўнгги янгиликлар

07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  0 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  48 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1

Андрей Микляев "Сурхон" олдига қандай вазифа қўйилганини айтди Янгиликлар

Андрей Микляев "Сурхон" олдига қандай вазифа қўйилганини айтди

АГМК - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Микляев матбуот анжуманида қатнашди.

"Натижадан қониқмадик. Икки хил тайм ўтказдик. АГМК бугун ғалаба жуда зарур эканлигини билардик. Улар анчадан буён ғалаба қозона олишмаётганди. Биринчи таймда ҳужумда жуда кучсиз ўйнадик, бўлим сўнггида стандартдан гол ўтказиб юбордик.

Учта ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Бунга кўплаб сабаблар бор. Иккинчи таймда тўпни назорат қилдик, аммо яна охирида гол ўтказиб юбордик. Ҳужумда ўзимиз истагандек ўйнай олмадик.

Асилбек Амонов машғулотда жароҳат олди ва майдонга Қобулжонов тушди. Азамат Алланиязов бир ойдан буён даволанмоқда. Ҳакимов биринчи ўйинларда гол урганди, ҳозир эса биз истагандек ўйнай олмаяпти.

"Сурхон" олдига етакчи клубларга рақобатчи жамоага айлантириш вазифаси қўйилган. Термизда 15 йилдан буён катта футбол бўлмаган. Шу боис энди янги ёшларни кашф қилиш керак. Бугун икки нафар термизлик футболчи ўйнади.

Йигитларга иккинчи бўлим учун эътирозим йўқ", - дейди Андрей Микляев.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика