

"Жуда кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Рақибнинг дарвозабони жуда яхши ўйнади. Футболда сен урмасанг, сенга уришади. Жуда ачинарли, иккита гол ўтказиб мағлуб бўлдик.
"Локомотив"га бугун шунчаки омад етишмади. Йигитлар ҳаракат қилишди, бугун "Локо"нинг куни эмас эди. "Шўртан"ни табриклайман, уларга ғалаба жуда зарур эди.
Бизнинг футболчилар рақибни менсишмади деган фикрларга қўшилмайман. Майдонга тушиб ҳаракат қилишди, аммо айтганимдек омад етишмади", - дейди Андрей Микляев.
"Локомотив" матбуот хизмати



