Андрей Микляев: "Ишонаман, келгуси баҳсларда ҳали ўз сўзимизни айтамиз"

Narzulla Saydullayev
19 фев 2018, 21:06
“Зоб Аҳан” – “Локомотив” учрашуви якунлангач, ўтказилган матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Анчагина қийин ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам майдонга ғалаба учун чиққан эди. Омад бугун “Зоб Аҳан”га кулиб боқди. Рақибни ушбу ғалаба билан табриклайман. Энди бор эътиборимизни кейинги учрашувларга қаратамиз. Ҳали ҳаммада навбатдаги босқичга чиқиш учун имконият бор. Бугун ҳимояда йўл қўйилган 2та хато қимматга тушди. Мавсум эндигина бошлангани сабаб ҳали ўйинимиз тўлиқ такомиллашиб улгурмади. Ишонаман, келгуси баҳсларда ҳали ўз сўзимизни айтамиз, -  деди Андрей Микляев.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›