UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Андрей Микляев: "Ҳаммадан узр сўраймиз" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ҳаммадан узр сўраймиз"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Микляев қатаншди.

"Нимадан бошлашни ҳам билмайман. Биз хафамиз... 3:1 ҳисобида олдинда бориб оддий иккита гол ўтказдик. Ҳимояда яхши ўйнай олмаганимиз учун кетма-кет иккинчи уй ўйинида ғалабани қўлдан чиқардик. Жуда хафаммиз", - дейди Микляев.

"3:1 ҳисобида олдинда бориб ғалаба қозона олмадик. Кейин 4:3 ҳам бўлди, аммо яна гол ўтказдик. Ҳаёт давом этади. Курашишда давом этамиз", - дейди ўйининг энг яхши футболчиси Марат Бикмаев.

- Майдонда бўлган инсон сифатида айтинчи 3:1 ҳисобида олдинда бориб нима учун ғалаба қўлдан бой берилди?

Марат Бикмаев: - Охирги ўйинларда ҳисобда олдинда бораётганда негадир ҳимояга ўтиб олаяпмиз, бу одатга айланиб бормоқда. Агар ҳисоб 0:0 бўлиб турса эркин ва бемалол ўйнаймиз. Бу камчилигимизни тўғрилаймиз.

- Бугун ажойиб ва голларга бой ўйин бўлди. Жамоага ғалаба учун нима ёки ким етишмаяпти?

Андрей Микялев: - Биз бугун осонгина ҳисобни ушлаб қолишимиз мумкин эди. Аммо негадир футболчилар бўшашиб кетишмоқда. Ўтказилган голларни ҳали яқиндан кўрганим йўқ. Оддийгина голларни ўтказиб юбордик. Сўнгги гол ҳам жуда осон ўтказилди. Оддий пас ва рақиб футболчиси боши билан гол урди... Футболчиларнинг меҳнатига ачиндим холос.

- Агар ҳар бир футболчи сиз каби индивидуал ҳаракатини намойиш этса балки ғалабага эришарсизлар?

Марат Бикмаев: - Ҳар 4 кунда ўйинлар бўлмоқда. Балки биз ўйинга тайёр бўлмагандирмиз. Бизнинг йигитлар ҳар бири машғулотларда 100 фоиз ишлайди, майдонга ҳам фақат ғалаба учун тушади.

- Сиз фаолиятингизни 2002-2003 йилларда "Пахтакор" сафида ажойиб бошлагансиз. Ўша даврдаги Бикмаев яна қайтаяпти. Бунга қандай эришаяпсиз?   

Марат Бикмаев: - Оддий. Машғулотлар орқали.

- Ҳимоячиларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

Андрей Микляев: - Ёмон. Жуда ёмон. 4та гол ўтказдикку. 

- Сариқ карточка олган вазиятда рақибга нисбатан қўл билан ўйнадингиз. Нимага шундай бўлаяпти?

Марат Бикмаев: - Билмасам. Балки жаҳлим чиқар. Балки одат бўлиб қолгандир.

- Шуҳрат Муҳаммадиев иккинчи марта қайдномага киритилди ва майдонга тушмади...

Андрей Микляев: - Ҳали майдонга тушишга тайёр эмас. Жароҳати охиргача битмади. Бундан ташқари Коне ҳам жароҳат олди. Ҳаммадан узр сўраймиз.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика