UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  7 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  24 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  19 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  12 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3

Андрей Микляев: "Локомотив" мавсумни ажойиб ўтказди" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Локомотив" мавсумни ажойиб ўтказди"

Ўзбекистон Кубоги финали ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев қатнашди.


- Ўйин асабий кечди. Ғалаба жуда муҳим эди ва буни қийматини сезиб ўйнадик. "Локомотив" энг яхши ўйинни кўрсатмагандир, аммо ўзимиз учун керакли натижага эришдик. Учрашувда ҳар иккала жамоа футболчилари кўплаб хатоларга йўл қўйишди. "Локомотив" ажойиб мавсумни ўтказди. Бунинг учун клубдаги барча ходимлар ва жамоадаги барчани табриклайман. Биз катта кўламдаги ишларни амалга оширдик. Бу билан тўхтаб қолиш йўқ. Кейинги мавсум учун ҳам режаларни тузамиз ва муваффақиятли одимни давом эттиришга ҳаракат қиламиз, - деди Андрей Микляев.


"Биз чиройли ва ажойиб мавсумни ўтказдик. Бугунги ўйинда яхши ўйин кўрсатмаган бўлсакда, асосийси муҳим ғалабага эришдик. Тарихда ўйин эмас, балки натижа қолади. Биз мавсум олдидан ўз олдимизга қўйилган вазифаларни деярли ҳаммасини уддаладик. Бундан албатта хурсандмиз. "Насаф"га қарши ушбу мавсумдаги барча ўйинларда гол урдим? Буни сири йўқ. Шунчаки омадим келди, деб ўйлайман", - деди учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Темурхўжа Абдухолиқов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика