UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  1 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  2 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  1 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  1 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  2 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  2 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:50Довбик Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  11 02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  4 01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  2 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  4 00:55Моуринью 2010 йилда "Интер"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Ўша воқеани тасвирлаши мумкин бўлган сўз йўқ"  22

Андрей Микляев: "Гуруҳдан "Локомотив" ва "Ал Наср" чиқса адолатдан бўлса керак" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Гуруҳдан "Локомотив" ва "Ал Наср" чиқса адолатдан бўлса керак"

Хабарингиз бор, эртага "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 5-тур доирасида "Ал Наср" (БАА) меҳмони бўлади.

Бугун  ўйин бўладиган "Ал Мактум" стадионида эртанги баҳс олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ҳамда жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев иштирок этди.

А.Микляев: - Авваламбор бизни яхши кутиб олишгани учун "Ал Наср" футбол клубига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биз Дубайга олдин ҳам келганмиз ва бу шаҳар доим илиқ таассурот қолдирган. Бевосита эртанги учрашувга тўхталадиган бўлсам, ўйлайманки, иккала жамоа ҳам ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Чунки ҳозирда иккала жамоада ҳам кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият мавжуд. Бизнинг мақсад чиройли ўйин кўрсатган ҳолда сафардан ижобий натижа билан қайтиш ва бунинг бор кучимизни ишга соламиз".

С.Мирзаев: - Аввало ҳаммага Ассалому Алайкум! Бош мураббийимиз айтиб ўтганидек, эртанги учрашув биз учун муҳим аҳамиятга эга. Биз рақибни ҳурмат қиламиз. Шунинг қаторида чиройли ўйин кўрсатган ҳолда ғалаба билан қайтишни хоҳлаймиз. Ўйлайманки, эртанги ўйин қизиқ кечади.

- Маълумки, "Ал Наср" ва "Локомотив" 2013 йилги Осиё чемпионлар лигасида ҳам бир-бирига қарши баҳс олиб борган. Шундан бери ҳар иккала жамоа қанчалик ўзгарди деб ўйлайсиз?
А.Микляев:
- Шундан бери озми-кўпми вақт ўтди, футбол бир жойда тургани йўқ. Биз ҳам, рақиб ҳам кучайишда давом этмоқда. Буни жамоаларнинг бу йилги чемпионлар лигасидаги иштироки ҳам айтиб турибди. Ўтган йил гуруҳ ўйинларидан ўта олмагандик, аммо бу сафар қулай имкониятни қўлдан бой бермаймиз деган умиддамиз.



- Гуруҳдаги вазият ҳақида қандай фикрдасиз?
А.Микляев:
- Мусобақа бошланмасидан олдин Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби гуруҳ фаворити бўлади деб ўйлагандим. Лекин ўзингиз кўриб тургандек футболда олдиндан бир нарса дейиш қийин. Ҳозир биз биринчи, эртанги рақиб "Ал Наср" эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Агар шу икки жамоа кейинги босқичга йўл олса, бу адолатдан бўлса керак.  

- "Локомотив" ҳам ички чемпионатда, ҳам ОЧЛда ижобий натижа қайд этмоқда. Бунинг сабаби нимада?
А.Микляев:
- Асосий сабабларидан бири жамоамизнинг аҳиллигида. Тўғри, бизнинг таркибда "Ал Наср"даги каби номдор легионерлар йўқ, лекин бизда терма жамоага номзод кучли маҳаллий ўйинчилар йиғилган. Шунинг эвазига яхши натижалар қайд этиб келяпмиз деб ўйлайман.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика