Андрей Канчельскис нима учун қайдномадан ўрин олмагани маълум

Narzulla Saydullayev
28 авг 2020, 18:40
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Бугунги ўйин қайдномасидан "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис ўрин олмади. Бунга россиялик мураббийнинг коронавирус учун топширган тести ижобий натижа бергани сабаб бўлди. Мураббийлар орасида Нўъмон Ҳасанов ёрдамчи сифатида қайд этилган ва айнан у "Қўқон-1912"га қарши ўйинда жамоани бошқариб бормоқда.




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia