UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  6 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   3 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  3 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  0 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  7 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  2 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  6 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  4 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  1 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   3

Андрей Канчельскис: “Биринчи навбатда олдимизда “Сурхон” билан ўйин турибди” Янгиликлар

Андрей Канчельскис: “Биринчи навбатда олдимизда “Сурхон” билан ўйин турибди”

Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” Термизда “Сурхон” меҳмони бўлади.

Жамоа аъзолари мазкур ўйинга тайёргарлик доирасидаги Намангандаги сўнгги машғулотни кеча якунлашди ҳамда Тошкентга жўнаб кетишди. “Лочинлар” бугун Термизга жўнашади.

Бўлажак ўйин олдидан “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскисдан қисқача интервью олдик.

- “Сурхон”га қарши кечадиган баҳсга жиддий тарзда тайёргарлик кўриб, машғулотлар олиб боряпмиз. Тўғри, бўлажак ўйин олдидан таркиб борасида айрим муаммолар мавжуд. Жумладан, сафимизда жароҳат олган футболчилар бор. Аммо бу ҳаёт, бу футбол. Умид қиламанки, жароҳатланган жамоадошларининг ўринларини бошқа ўйинчилар муносиб равишда тўлдира олишади. “Сурхон”га қарши кечаётган тайёргарлик доирасида Наманганда сўнгги машғулотни ўтказдик.

- Ўтган якшанба куни “Андижон”га қарши ўртоқлик баҳси ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозондинглар. Сизнингча, ушбу ютуқ ҳам бўлажак учрашув олдидан футболчиларнинг кайфиятларига ижобий таъсир кўрсатадими?


- Андижонликлар билан бўлган ўйинни кимдир назорат баҳси, кимдир ўртоқлик учрашуви демоқда. Нима бўлишидан қатъий назар, бундай ўйинларда натижа муҳим эмас. Керакли юкламалардан сўнг, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини кўздан кечириб олиш мақсадида, ушбу баҳсни ташкиллаштирдик. “Андижон” билан бўлган учрашувда ўйин амалиёти кам бўлган йигитларга майдонда кўпроқ имконият яратиб бердик, етакчи футболчиларни эса ҳордиқ бериш мақсадида эртароқ алиштирдик.

Андижонликларга қарши кечган баҳсда кўплаб шогирдларим жисмоний ҳолатлари ижобий эканлигини намойиш этишди. Қолган ўйинчилар ҳам муносиб тўп тепишга интилишди.
Умуман олганда, “Андижон“ билан бўлган учрашувда йигитларнинг намойиш этган ўйинлари ва жисмоний ҳолатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Албатта, ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли ҳамда шогирдларимга ушбу ютуқ бўлажак баҳс олдидан ижобий кайфият туҳфа этади, деган умиддаман.

- “Навбаҳор”га қайтганингиздан сўнг, ниҳоят, ўтган турда жамоа “Динамо” устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Мазкур ютуқдан сўнг, “Навбаҳор” руҳий “ўра”дан чиқди, деб ўйлайсизми?


- Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Олдинда яна 5та ўйин бор. Ўша баҳсларни ўтказгандан сўнггина, бу ҳақда фикр билдириш мумкин. Айни пайтда жамоамизда совриндорлар сафидан ўрин олиш учун минимал имконият бор ва ундан оқилона фойдаланишга интиламиз. Биринчи навбатда олдимизда “Сурхон” билан бўлиб ўтадиган ўйин турибди ҳамда мазкур баҳсда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд этиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика