UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  233 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Андрей Канчельскис: "Агар мен 2 очко йўқотган бўлсам, демак натижадан қониқмаган бўламан" Янгиликлар

Андрей Канчельскис: "Агар мен 2 очко йўқотган бўлсам, демак натижадан қониқмаган бўламан"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскс ўз фикрларини билдирди.




“Дерби бу дерби. "Андижон" ўйинга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. Биз ҳам шунга яраша тайёрланган эдик. Доим дербилар шундай ўтади. Бугунги баҳсни ёмон ўтказдик деб ўйламайман. Айниқса, иккинчи бўлимда бизда ҳам, рақибда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Барчага очколар керак. Биринчи бўлиб гол киритганимизда натижа бошқача бўлар эди ҳисоблайман. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Мухлисларга ҳам бугунги учрашув ёқди деб ўйлайман. Улар бизнинг 12-футболчимиз, бугун икки очко йўқотдик”, – деди Канчельскис.

- Натижадан қониқдингизми?

- (Кулади) Агар мен 2 очко йўқотган бўлсам, демак натижадан қониқмаган бўламан.

- Менимча бугун "Навбаҳор" "Пахтакор" ва "Локомотив"га қарши ўйинлардаги билан таққослаганда ўз имкониятидан пастроқ ўйнагандек туюлди.

- Бу саволга қисман жавоб бердим. Дерби бўлгани учун шундай бўлди. Битта ўйинда исталган жамоа ажойиб тайёрланиши ва ажойиб ўйнаши мумкин. Аммо бутун мавсум давомида бундай бўлиши қийин. Дербидаги босим футболчиларга таъсир қилди деб ўйлайман.

- Коронавирус туфайли чемпионат тўхтатилди. Бундай вазиятда жамоа футболчиларининг спорт формасини ушлаб туриш қийин бўладими?

- Афсуски бу жуда ёмон. Бошқа томондан бўш трибуналар остида ўйнаш ҳам ёмон. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қандай қарор қабул қилишига боғлиқ. Ҳар бир футболчининг оиласи бор, улар ҳам инсон. Албатта қийин бўлади, аммо нима ҳам қила олардик.

- Андижонга илк бор келдингиз. Стадион, муҳит ёқдими?

- Стадион ажойиб, муҳит ҳам. Агар майдонга яна бироз яхшироқ қарашганида нур устига аъло нур бўларди. Бизни яхши қабул қилишганидан хурсандман. "Андижон"га омад, мухлисларга соғлик тилайман.

- Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?

- Улар яхши ишлашди, бизга ҳам, рақибга ҳам сариқ карточкалар кўрсатишди. Дербини бошқариш доим қийин бўлиб келган.

- Бугун "Навбаҳор" Ўткир Юсуповсиз қандай ўйнаган бўларди?

- Бизда бир футболчи эмас жамоа ўйнайди. Таркибда 18 футболчи бор. Барчанинг ҳаракатидан қониқдим. Кимдир яхши ўйнади, кимдир ёмон. Юсупов каби бошқа футболчиларга раҳмат айтаман.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика