Андрей Фёдоров: “Ўйин дуранга мос бўлди”

Narzulla Saydullayev
25 июн 2016, 22:41
“Қизилқум” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Фёдоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин дуранга мос бўлди. Фикримча, голга тортадиган яққол вазиятлар деярли бўлмади. Бугун кимдир ғалабага лойиқ эди деб айтиш қийин. “Қизилқум”га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бироқ ўйин режамиз бўйича ўтмади. Майдон эгалари кучли прессингни амалга ошириб, бизни эркин ҳаракат қилишга йўл қўйишмади. Биз ҳам имкон қадар “Қизилқум”га ўйин бермасликка уриндик. Мансур Саидов, Мухсин Убайдуллаев ҳамда Мурод Бобожонов сингари етакчи футболчиларнинг йўқлиги барибир ўйинимизга ўз таъсирини ўтказди. Ҳимоя ва ҳужумда уларнинг ўрни барибир катта- деди Фёдоров.  

“Нефтчи” матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›