UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Андрей Фёдоров: "Нефтчи" ютқазган бўлсада яхши ўйин намойиш этди" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Нефтчи" ютқазган бўлсада яхши ўйин намойиш этди"

“Насаф” – “Нефтчи” учрашуви якунига етгач, мураббийлардан ўйин ҳақида фикрларини сўрадик. Дастлаб, “Нефтчи” жамоаси устози Андрей Фёдоров ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

"Жамоамиз учрашувда ютқазган бўлсада яхши ўйин намойиш этди. Футболчиларимизнинг бугунги кўрсатган ўйини менга ёқди. Улар ҳисобга қарамасдан майдонда яхши ҳаракат қилишди. Бор кучларини беришди. Бугун жамоамиз катта иштиёқ билан ҳаракат қилишди, ҳаяжон ҳам бўлди, бу орқали улар хатоларга ҳам йўл қўйишди. Аммо яна такрор айтаман, бугун жамоамнинг кўрсатган ўйини менга ёқди.

Шерзод Ҳакимов жароҳати туфайли бизга ёрдам бера олмаётган эди. У кейинги вақтларда яна ўзини тиклаб, бизга ёрдам бера бошлади. Ўйлайманки, у  кейинги ўйинларда майдонда тўлиқ ҳаракат қила олади.

Абдумавлон Абдулжалилов “Пахтакор” клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади, у кейинги уч мавсумда бизнинг жамоамиз таркибида ўйнаяпти. Мен унинг келажаги порлоқ деб, ҳисоблайман. Дарвозабонимиз бугун ҳам яхши ўйин кўрсатди.

“Нефтчи”нинг бу йилги муваффақиятсизликларига сабаб? Жамоамизнинг кўрсатаётган ўйини борасида ёмон эмас. Аммо вазиятларни голга айлантиришда бироз оқсаяпмиз. Менимча бу ўткинчи ҳолат. Камчиликлар устида ишлаяпмиз. Ўйлайманки, биз албатта керакли очколарни қўлга киритамиз", - дейди Фёдоров.


Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика