UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  0 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:55Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф". Таркиблар маълум  8 17:51Суперлига. "Динамо" - "Хоразм". Таркиблар маълум  3 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  9 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  23 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  19 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  12 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1

Андрей Фёдоров: "Локомотив"да бу йил шароитлар янада яхши бўлади" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Локомотив"да бу йил шароитлар янада яхши бўлади"

ОЧЛ саралаши доирасида "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбон жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров ҳамда жамоа посбони Игнатий Нестеров иштирок этишди.

- Биринчидан, мавсумнинг бунчалик эрта бошланишига унчалик кўникмаганмиз. Мавсумолди йиғинларида учрашув учун қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Шу боисдан кўрилган тайёргарликнинг мевасини эртага кўрсатмоқчимиз. Йигитлар ўзларининг профессионал хислатларини намойиш этишлари лозим, дейди Андрей Фёдоров


- Бу ўйин мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Биринчи марта ОЧЛ саралаш ўйинида қатнашяпман. Учрашувда ғалабага эришиб, гуруҳ босқичига йўлланма олмоқчимиз. Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик, дейди Игнатий Нестеров.


- Сизда янги ўйин услуби, янги фалсафа борми?

- Албатта янги услублар бор. Ҳар доим рақибга қараб ўйнаш қийин бўлади. Таркибимизда катта ўзгаришлар бўлди. Шу боисдан вазиятдан чиқиб кетиш керак бўлади. Эртанги ўйинда эса мавсумда қандай режалар тузганимизни кўриб оласиз.


- Рақиб ҳақида нима дея оласиз?

- Рақибларнинг "Қўқон"га қарши ўйинини томоша қилдик. Бироқ рақибларни ўрганиш учун кўп ҳам имконият бўлмади. Менимча, "Истиқлол"да ҳам "Локомотив" борасидаги маълумоти биздаги каби маълумотлар кам. "Истиқлол" бир неча бора ОФК кубоги финалларида ўйнаган. 


- Жамоага кўплаб эски футболчилар қайтишди. Бу кимнинг ташаббуси.

- Эски футболчиларни қайтариш - менинг ишим. Уларнинг сифатлари, ҳаракатлари менга ёқади. Янги  олиб келиш клубнинг бюджети ва мураббийнинг хоҳишига боғлиқ бўлади.


- "Локомотив"да молиявий инқироз йўқми?

- Йўқ. Бизда бундай ҳолат бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Раҳбарият бу йил янада яхши шароит яратиб беришга ваъда берди. 


- Бу битта ўйиндан иборат. Бу сизларга устунлик берадими?

- Одамлар уй ва сафарда ўйинлар бўлишини исташади. Тўғри бу адолатли эмас,  аммо буни биз ўйлаб чиқармаганмиз.

Рейтинг: -50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика