UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  2 07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  1 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2

Андрей Фёдоров чемпионликдан кейин нималар деди? Янгиликлар

Андрей Фёдоров чемпионликдан кейин нималар деди?

"Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Албатта, ҳозир ҳиссиётларга бойман. Ўйин асабийлиги билан ажралиб турди. "Пахтакор"га қарши ўйин қанчалик аҳамиятли эканлигини "Локомотив" футболчилари яхшигина тушуниб туришганди. Ўйинга тушадиган футболчилар билан руҳий томондан тайёрланиш асосида улар баҳс давомида ўз ҳиссиётларини жиловлай олишларини назорат қилишлари лозим эди. 

Нима учун бундай? Чунки ҳамма футбол ўйнашни билади. "Пахтакор" яхши ўйин кўрсата олишини бутун бир мавсум давомида кўрсата олишди. Иккинчи бўлимнинг боши гол ўтказиб юборганимиз учун бироз асабийроқ ўтди. Бироқ яхши ўзгаришлар билан ўйиннинг боришини ўзгартира олдик. Энг асосийси бизга ғалаба керак эди. Ўз майдонимизда, ўз мухлисларимизни олдида ҳақли ғалабага эришишни истагандик. 

Нафақат бугунги ўйин, балки бутун бир мавсум учун йигитларга раҳмат айтаман. Фикримча, "Локомотив" мен бош мураббий бўлганимдан кейин ҳам ўз услубини ўзгартирмади. Ўзгаришлар асосан руҳий томонлама бўлди ва менинг қўллаб-қувватлашларимни йигитлар ажойиб тарзда қабул қилишди, шу орқали бунинг мевасини татиб кўришди.

Биз ҳали мавсумни якунламадик. Олдинда яна бир тур бор. Шундан кейин шартнома борасида раҳбарият билан гаплашиб оламиз.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика